Skip to main content
Янгиликлар

Институтимизнинг илмий ишлар буйича директор ўринбосари Ф.Тешаев жорий йил Кашкадаре, Бухоро ва Хоразм вилоятларида апробация бўйича хизмат сафарида

By 03.07.2020No Comments

Институтимизнинг илмий ишлар буйича директор уринбосари Ф.Тешаев жорий йил Кашкадаре, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги институт Илмий тажриба станцияларида дала ва лаборатория тажрибаларини мониторинг килиб апробациядан утказиш буйича хизмат сафарида булди.

Хизмат сафари мобайнида Ф.Тешаев ИТС рахбарлари, соха олимлари билан бирга Давлат грантлари асосида олиб борилаетган ишларни ва еш тадкикотчиларнинг дала шароитида утказаетган тажрибаларини куздан кечириб, уларнинг билим хамда куникмаларини яна бир бор текширди.

Ф. Тешаев дала тажрибаларида вариантларнинг услубий тугри куйилганини, хар ойда утказиладиган фенологик кузатувларнинг методик тугри амалга оширилганини ва дала дафтарларининг юритилиб келинаетганини, шу билан бирга хисоб китоб ишларини текширди.Бу буйича хар бир дала тажрибасига тегишлича бахо куйилиб, унинг мухокамаси йигилиш баенномасини Институтга такдим килинди.

Leave a Reply