Skip to main content
Янгиликлар

KOPIA халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик изчил ривожланмоқда

By 25.12.2020No Comments

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лойиҳа раҳбари Б.Халиков учрашувни кириш сўзи билан очар экан, икки мамлакат ўртасидаги самимий ва ўзаро тенг манфаатли бўлган ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланиб бораётганлиги, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва илмини юксалтириш борасида олиб борилаётган ҳамкорлик юқори самара бераётганлигини таъкидлади. – Айниқса, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги — KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази билан ҳамкорлигимиз жудаям ижобий бўлмоқда.

 

Суҳбат давомида KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази директори др. CHOI SUNHO ўз миннатдорчилигини билдирди ва мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар, илм-фанга берилаётган эътиборни юқори баҳолади, шунингдек, соҳада амалга ошириш зарур бўлган вазифалар ҳамда истиқболдаги қўшма илмий-амалий лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашувда илмий-тадқиқот институти томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар, илмий-амалий лойиҳалар бўйича ўз таклифларини берилди. Хусусан, ҳукуматимиз томонидан органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда ички ва ташқи бозорда экспортини йўлга қўйиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази билан ҳамкорликда мамлакатимизда органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини хориж тажрибаси асосида етиштириш мавзусидаги янги истиқболли лойиҳалар биргаликда  амалга оширилади.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги — KOPIA марказининг директори томонидан юқорида қайд этилган таклифлар маъқулланди.

Leave a Reply