Институт фаолияти

Институтнинг асосий вазифалари  ва функциялари

●Ғўза генетикаси, селекцияси, уруғчилиги, уруғшунослиги, пахта ва унга издош эккинларни етиштириш аагротехнологияларининг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий  тадқиқотлар олиб бориш ҳамда шу асоосида вазифаси  хисобланади.
● институт фаолиятининг асоси тасдиқланган Давлат фан-техник фундаментал, амалий ва инновацион дастурларнинг режалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш ҳисобланади.

Институт пахтачилик соҳасини ривожлантиришда бош ташкилот ҳисобланиб, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

●илмий тадқиқот ишларининг стратегик йўналишлари ва истиқболли мавзуларни белгилаш, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш ва соҳада мавжуд муҳим муаммолар бўйича илмий изланишлар ўтказишни ташкил  этиш юзасидан услубий ва амалий тавсияларни ишлаб  чиқиш;
● селекция ютуқларини кенг синовлардан ўтккаазиш,  қишлоқ хўжалик эинларининг бирламчи уруғчилигини  ривожлантириш, худудлаарниинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган  ҳолда илғор  илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
●илмий муассасалар ходимларининг касбий малакасини доимий равишда ошириш ва такомиллаштирриб бориш,  семинарлар ва тренингларни ўтказиш, маърузлар, видеороликклар, ва интернет ахборот ресурсларини ташкил этиш, соҳа мазмунидаги китоблар, варақалар, плакатлар, монография вва тўпламлар чоп этиш;
●илмий йўналишда фан докторлари тайёрлаш, мос йўналишлардаги етакчи хорижий илмий муассасаллар, олий ўқув юртлари, марказлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, беелгиланган тартибда хорижий грантларни жалб этиш, муттахассислар,  тажрибалар ва ахборотлар алмашувини таъминлаш.

Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги  функцияларни амалга оширади:

Селекция, уруғчилик ва уруғшунослик йўналишида

●ғўза ва беда генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва уруғшунослигининг асосий долзарб йўналишларини ташкил қилиш, амалга ошириш, селекция, уруғчилик ва уруғшуносликни ривожлантириш бўйича  янги таклиф ва мулоҳазаларни, шунингдек институтнинг илмий фаолиятига боғлиқ  бўлган услубий қўлланмаларни  такомиллаштириш ва чоп  этиш;
●тегишли илмий тадқиқот муассасалари, қишлоқ хўжалик ташкилотлари ва таълим муассасаларининг ишлаб-чиқаришга тадбиқ қилиш бўйича берилган таклифларига асосланиб, якуний тадбирлар тайёрлаш, соҳа бўйича дунёдаги илғор технология янгиликларини ўргааниш ва амалиётга тадбиқ қилиш;
●институт ғўза ва беда селекцияси ҳамда  уруғчилиги ва уруғшунослиги масалаллари бўйича  ўз  ташкилотлари ҳамда турдош  илмий муассасалари ва олий таълим  муассаассалариннинг илмий ишларига услубий ёрдам кўрсатиш,  белгиланган тартибда илмий-тадқиқотларни кўрикдан  (апробациядан) ўтказишда қатнашиш ва хамкорликда  назарий, илмий-амалий, иновацион лойиҳалар устида изланишлар олиб бориш;
● уруғлик элита материалларининг сифатини марказлашган холда баҳолаш ҳамда толанинг технологик хусусиятларининг аниқлашда энг замонавий ускуналарни қўллаш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиннаётган янги, истиқболлли ва районлашган навлардан намуналар туғри танланганлиги устидан назорат олиб бориш;
●колекция намуналари ва якка танловлардан олинган материаллардан фойдаланиш, нав яратиш, белгиланган тартибда муаллифликка эгалик қилиш, қишлоқ хўжалик экинлари навларини синашда синов учун- Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясига, патентлаш учун ҳужжатларни- Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига тақдим этиш;
● ўз тасарруфидаги бўлимлар, тажриба хўжаликларида етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта хом-ашёси, юқори навдорликка эга бўлган уруғликлар, дон, ем-хашак ва бошқаларни) сотиш ва сотиб олиш;
● уруғчилик хўжаликларида муалифлик наазоратини олиб бориш ҳамда белгиланган ишларни мавжуд йўриқномаларга мос ҳолда олиб борилаётганлигини назорат қилиш;
●шартномалар асосида институт ва унинг тасарруфидаги ташкилотларда районлашган ва  истиқболли  ғўза навларининг етиштирилган оригинал ва элита уруғларини кейинги авлодларда кўпайтириш учун элита уруғчилик хўжаликларига етказиб бериш;
● экишдан олдин уруғларни тайёрлашнинг янги усуллари экспертизасини ўтказиш ва технологик регламентларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
● бирламчи уруғчилик ва элита хўжаликлари ходимлари, апробаторлари ва дала назоратчи-мутахассисларини малакасини ошириш, аттестациядан ўтказишда қатнашиш;
●уруғлик материаллари сифатини баҳолаш, уруғлик фондини сақлаш ва қайта ишлаш стандартлари талабларини тўғри қўлланилиши устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш;
● уруғ сифатини назорат қилиш Халқаро Ассоциацияси ишида иштирок этиш;

Пахта етиштириш агротехнологиялари бўйича:

● эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, реконструкция қилишнинг илмий-амалий асосларини ҳамда суғоришнинг илғор уссуллари, сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
● тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва оширишини таъминловчи алмашлаб-навбатлаб экиш тизимларини ишлаб чиқиш;
● ғўза етиштиришда  органик ва маъдан ўғитлардан, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг реурстежовчи, тупроқ унумдорлигини сақловчи агротехнологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш;
● суғориладиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қўлланиладиган янги техникалар комплексини синаш ва улар учун технологик карталар тайёрлашда қатнашиш;
● ғўза ва унинг мажмуидаги экинларни парваришлашда ноанъанавий агрорудалар ва бошқалардан фойдаланишнинг самарадорлигини ўрганиш;
● пахтачиликда гербицид, дефолиант, ўстирувчи ва ўсишни созловчи моддаларни синаш ва уларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;