Skip to main content
Янгиликлар

ЎзПИТИ-2601 ғўза навининг Қашқадарё ИТС да 2 июлдаги ҳолати

By 03.07.2020No Comments

ПСУЕАИТИ Қашқадарё ИТСда яратилган ўрта толали ЎзПИТИ-2601 ғўза навининг 2 июлдаги ҳолати. Ушбу ғўза нави 22 апрелда экилган бўлиб, шу кеча кундузга қадар 3 марта қатор ораси ишланиб, бир марта чуқур ишлов берилган, бир марта сўрувчи ва кемирувчи ҳашароталарга қарши инсектицидни ва биостимулятор билан қўшиб суспензия усулида ишлов берилди. Бир марта биостимулятор ва карбамид билан барг орқали озиқлантириш учун суспензияланди.
Бир марта гектарига 200 кг миқдорида аммиакли селитра, 150 кг фосфорли ва 50 кг калийли ўғит билан иккинчи ишлов билан озиқлантирилди. Расмда келтирилган ғўза ўсаётган далада ҳали суғориш ишлари бошланмаган. Режа бўйича 4 июлда гектарига 300 кг дан аммиакли селитра билан озиқлантирилиб, жўяк олинади ва суғориш ишлар бошланади.
Ғўза ўсимлигида шу кеча кундузда жами ҳосил элементлари 24-26 тани ташкил этиб, шулардан 2 таси ёнғоқ шаклидаги кўсакча, 3 таси гул тугунча (завязь) 2-3 дона гул ва 16-18 та шоналардан иборат.

Leave a Reply