Сув танқислиги ва шўрга бардошли ғўза навлари селекцияси лабораторияси фаолияти

● Ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига (сув танқислиги, 1-2 марта суғориш, суғоришсиз етиштириш, тупроқ шўрланишига) комплекс бардошли, Ўрта Осиёнинг турли агроиқлим минтақалариги мос, тола чиқими юқори (40% ва ундан юқори), битта кўсакдаги пахтасининг вазни 7,0-8,0 г, тола сифати юқори (2-3-4 тип), машина теримига мослашган ғўза навларини яратиш;

● Турли туп тузилишига эга бўлган янги типдаги, асосий поя ва ҳосил шохлар бўйлаб бўғин оралиқлари қисқа, бўйи асрсий поя даражасида бўлган 1-2-3-4 та йиғиқ ўсув шохлари бўлган, юқори ҳосилдор (50-60 ц/га), тезпишарлиги, кўсак вазни (2,5-4 г), тола чиқими (40% ва ундан юқори), тола сифати юқорилиги билан ажралиб турадиган ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига бардошли навларни яратиш;

● Юқори ҳосилдорликка (50-60 ц/га) эришиш учун турлича туп тузилишидан ва кўчат қалинлигидан келиб чиққан ҳолда пахта хом-ашёсини машинада теришга мослашган, ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига бардошли ғўза навларидан фойдаланиш услубини ишлаб чиқиш;

● Gossypium туркумининг қимматли-хўжалик белгиларининг юқори кўрсатгичлари билан бирга касаллик ва зараркунандаларга бардошлиликка эришиш имконини берувчи янги генетик потенциалтдан фойдаланган ҳолда ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига бардошли навларни яратиш;

● Республикамизнинг турли агроиқлим минтақаларида ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига бардошли навлар асосида ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш стимуляторлари, микроэлементлар мажмуи ва биополимер препаратлар билан чигитни капсулалаш орқали илдиз орқали ва илдиздан ташқари озиқлантириш усулларини комплекс қўллаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш ва тупроқ гумус таркибини яхшилаш.