Толанинг технологик сифатларини ўрганиш лабораторияси фаолияти

2015-2017 йиллар давомида ҚХА-8-008-2015  – “G.hirsutum L.га мансуб толасининг сифати юқори, тезпишар, маҳсулдор ва “толасида сариқ доғлар” касаллигини пайдо қилувчи айрим микромецитларга толерант бирламчи селекцион ашёларни танлаш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида илмий изланишлар ўтказилди. Лойиҳа доирасида ҳашоратларга чидамли тизма ва шаклларни ажратиш, ишлаб чиқариш шароитида пахта “толасида сариқ доғлар” касаллигини камайтирувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқотлар олиб борилди.

Ҳозирги кунда  MB-A-ҚX-2018-203 шифрли  – “Ғўзанинг тезпишар, ҳосилдор, толасининг йигирилиши мустаҳкамлиги индекси (SCI) барқарорлигини таьминловчи микронейр кўрсаткичи 4,1-4,4, узунлиги бўйича бир хиллик индекси (Unf) юқори, тола чиқими 38-40%, сўрувчи зараркунанда ва вилтга чидамли бўлган бирламчи ашёларни яратиш» мавзусидаги амалий мега лойиҳаси республикада биринчи маротаба турли соҳа мутахасисларини жалб қилган ҳолда лойиҳа доирасида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида олиб борилаётган тажрибалар  5 нафар илмий ходим ва  3 нафар техник ходим (лаборант) лар томонидан  ўрганилмоқда.