Skip to main content
Янгиликлар

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида Туркия Республикасининг TIKA ташкилоти вакиллари билан 10 июнда давра суҳбати бўлиб ўтди

By 11.06.2020No Comments

 Ташриф мақсади: Икки давлат ўртасида илмий-амалий хамкорликни йўлга қуйиш борасида, TIKA ташкилоти вакилларининг Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишиш ва келажакда хамкорлик ишларини йўлга қўйиш масалаларини мухокама этиш.

         Учрашувни чуқур хурмат билан институтнинг директори                        йиғилиш қатнашчиларини таништирган ҳолда очиб берди. Ўз нутқи давомида, институт рахбари, Туркиялик мехмонларга институтнинг тарихи, илмий салоҳияти ва бугунги кунда амалга оширилган ишлари хақида қисқача маълумот бериб ўтди. Директор, институт таркибига 19 та илмий-тадқиқот лабораториялари, 10 та илмий-тажриба ва 2 татажриба стантсиялари кириши, уларда 550 га яқин ходим ишлаши, жами 152 та илмий ходим, шулардан 32 таси фан доктори ва 43 таси фан номзодлари эканлигини айтиб ўтди.  Мехмонларга, институт олимлари томонидан республикада 100 дан ортиқ пахта ва 7 турдаги беда навлари яратилгани, улар қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига киритилгани, шунинг билан бирга институтда умуий сони жихатидан жахонда биринчи ўринда турувчи 12800 та  наъмуна коллециясидан иборат ғўза генофонди мавжудлиги хақида маълумот берилди. Пахта, Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигининг асосий экинларидан бири ҳисобланиши, бугунги кунда  республикамизда мавжуд бўлган 100 га яқин кластер ва фермер хўжаликлари томонидан  1,1 млн. гектардан кўпроқ майдонда пахта етиштирилиб, 3 млн. тоннага яқин пахта хом-ашёси етиштирилаётгани ва ундан 1.0 млн. тонна атрофида тола ишлаб чиқарилишини айтди. Директор, хозирги кунда, Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта хом-ашёсининг 80 фоизини ўз худудида қайта ишлаб тайёр махсулотга айлантириб экспорт қилишни йўлга қўйилгани ва яқин келажакда пахтани тўлиқ ўзида қайта ишлашни ташкиллаштириб, чет элга фақат тайёр махсулот экспорти билан шуғулланиши режалаштирилганини айтди.

Ўз навбатида, TIKA ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари илиқ муносабатларга миннатдорчилик билдирган ҳолда Туркиялик ҳамкасбларини таништириб ўтди. Жемалеттин Туней TIKA ташкилотининг фаолияти, мақсади ва вазифалари хақида маълумот берар экан, ушбу ташкилотнинг Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги  йўналиш бўйича кўплаб ишлар олиб бориш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди. TIKA ташкилоти вакиллари сухбат давомида Туркиянинг пахтачилик сохаси ва ундаги бўлиб ўтган узоқ йиллик ўзгариш ва реформа ютуқлари ҳақида гапириб бердилар. TIKA ташкилоти рахбари таъкидлашича, Туркия давлати ҳам пахтачилик ва текстил саноати соҳасида худди Ўзбекистон каби босқичларни босиб ўтган ва 100 фоиз хом-ашёни ўзлари қайта ишлашни йўлга қўйиш учун 30 йил вақт керак бўлган.

Шундан сўнг, институт олимлари ва Туркиялик мутахассислар ўзларини қизиқтирган илмий-амалий масалаларни муҳокамасига ўтдилар. Олиб борилган музокара давомида Туркиялик мутахассисларнинг саволлари ва қизиқтирган масалаларига институт олимлари томонидан илмий асосланган жавоблар берилди.

Учрашув икки давлат мутахассис ва олимлари ўртасида пахтачилик соҳасининг қайси йўналишлари бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бориш имкониятлари мавжудлиги ва зарур бўлган вазифаларни амалга ошириш бўйича қизғин давра сухбати билан давом этди. Сухбат давомида TIKA ташкилоти вакиллари ПСУЕАИТИ олимлари билан ҳамкорликда ишлашга ҳайрихохликларини ва келажакда пахтачилик йўналишида Ўзбекистон-Туркия хамкорлигидаги илмий-амалий лойихаларни амалга оширилишини йўлга қўйиш бўйича ўз ёрдамини аямасликларини айдилар.

Учрашув якунида хар икки томон бир-бирларига илиқ муносабат ҳамда сермазмун музокаралар учун миннатдорчилигини билдириб ўтди ва ПСУЕАИТИ жамоаси TIKA ташкилотининг таклифларини ҳар доим қўллаб- қувватлашини билдирди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, йиғилиш қатнашчилари қуйидаги хулосаларга келишди:

  1. Икки ташкилот ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини янада чуқурроқ ўрганиб чиқиб, мақбул бўлган ҳамкор ташкилотлар билан TIKA ташкилоти кўмагида алоқаларни ўрнатиш.
  2. Пахта селекцияси ва уруғчилиги, норматив қонунчиликларини ривожлантириш йўналишида долзарб бўлган муаммоларни ва масалаларини ечишда Ўзбекистон-Туркия хамкорлигидаги илмий-амалий лойихаларни шакллантириш ишларини жадал йўлга қўйиш.
  3. Икки давлат ўртасида ёш илмий ходим ва мутахассиларнинг малакасини ошириши ва тажриба алмашишини йўлга қўйиш ишларини ташкиллаштириш.

 

Leave a Reply