Skip to main content
Янгиликлар

Навбатдаги илмий семинар бўлиб ўтди

By 24.08.2020No Comments

Институт ҳузуридаги DSc.05/30.12.2019.Qx/В.42.01рақамли қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси 2020 йил 24-август  куни соат 900 (Онлайн (масофавий) шаклда Zoom us орқали ўтказилади.

Кун тартиби

  1. Каландаров Бахтиёр Искандаровичнинг «Шоли навларини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига уруғ экиш меъёри ва маъдан ўғитларнинг таъсирини ўрганиш»мавзусидаги 06.01.08- Ўсимликшунослик ихтисослиги бўйича қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун такдим этилган диссертация иши муҳокамаси.

Илмий раҳбар: биология фанлари доктори, профессор Юлдаш Бекмирзаевич Саимназаров

Тақризчилар: қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор,  Халима Назаровна Атабаева, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим Лутфулло Арибжанович Мирзаев

 

  1. 2. Қодиров Зайниддин Зариповичнинг «Сояни шўрланишга мойил тупроқлар шароитида суғориш технологияси элементларини ишлаб чиқиш (Бухоро вилояти мисолида)» мавзусидаги 06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик ихтисослиги бўйича қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун такдим этилган диссертация иши муҳокамаси.

Илмий раҳбар: қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Сабиржан Хусанбаевич Исаев

Тақризчилар:  қишлоқ хўжалиги фанлари доктори,  профессор

Анваржон Исашов, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Халима Назаровна Атабаева

3.Турли масалалар .

Leave a Reply