Skip to main content
Янгиликлар

КУН ҚАҲРАМОНИ Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг б. ф. н., катта илмий ходими Алиходжаева София Сафаевна

By 25.05.2020No Comments

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялариилмий-тадқиқот институтининг б. ф. н., катта илмий ходими. Оилали,  уч нафар фарзанднинг онаси, ўн бир нафар набирани севимли бувиси…

София Сафаевна 1959 йилдан буён Ўзбекистон Ғўза селекцияси илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходим, 1975 йилдан катта илмий ходими. Илмий фаолияти талабалик йиллардан бошлаб ғўза интродукция, генетикаси ва селекция билан шуғилланиб келмоқда. ЎзҒСУИТИ ва ВИР да бутун жаҳон ғўза коллкцияси ўрганиб ундан ажратиб олинган намуналарни селекционер олимларга тавсия қилган ва ғўза систематикасини бойитишга ўз хиссасини қўшган.

София Сафаевна жахон амалиётида биринчи бўлиб, ғўза навлари, ёввойи ва ярим ёввойи турларини вертициллёз вилтга чидамлилиги, тола технологик  кўрсаткичларини ўрганиш асосида янги тур ва навларини ажратиб олиб дурагайлашга жалб қилган. У институтда яратилган ғўзанинг Турон, Гулистон, С-5706, С-5707, С-5709, С-5710, С-5711, СП-7701, СП-7702, СП-7703, С-9075, классик навларига хам муаллиф хисобланади.  2019 йилдан Гулистон нави Давлат реестирига киритилган, С-5707 нави истиқболли деб топилган.

София Сафаевна 1954-1959 йиллар давомида Ўрта Осиё Давлат университетини тамомлаб, 1963-1965 йилларда Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти аспиранти ҳамда 1970 йилда  гетерозис муаммоси бўйича номзодлик диссертациясини муваффақиятли химоя қилган.

София Сафаевна Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти ва Бутун Иттифоқ Ўсимликшунослик институтида бутун жаҳон ғўза коллекцияси ўрганиб, ундан ажратиб олинган намуналарни селекционер олимлар тавсия қилган ва ғўза системетикаси бойитишда ўз ҳиссасини қўшган.

Шунингдек ғўзанинг 4та маданийлашган турини генетик потенциалини ўрганиб дурагайлашга жалб қилган ва шулар асосида ҳозирда экилаётган бир қатор навлар яратилган. (С-6524, Наманган 77, Султон, Омад ва бошқалар.) Ғўза навлари, ёввойи ва ярим ёввойи турларини вертициллёз вилтга чидамлилиги ўрганиш асосида янги тур ва хилларни ажратиб олиб дурагайлашга жалб қилган. У ишлаб чиққан ишланма асосида “Сув танқислиги ва шўрга бардошли навлар яратиш селекцияси” 2011 йилда расман лабораторияси очилди. Ҳозирги вақтда ғўзанинг йирик кўсакли, узун толали, ўрта толали шўрланишга ва сув тансиқлигига чидамли донор ва навлар яратиш устида илмий ишлар олиб бормоқда. У институтда яратилган ғўзанинг “Турон”, Гулистон, С-5706, С-5707, С-5709, С-5710 навларини муаллифи,

С-9075, Классик навларига ҳаммуаллифи ҳисобланади.

(Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари
илмий-тадқиқот институтининг экспериментал базасида қўйилган тадқиқотлар бўйича шогиртлари билан)

(Гулистон нави бўйича маъруза, академик Ш. Ибрагимовнинг фикри Сирдарё)

(Юқори ҳосил олишга эришилган Гулистон нави бўйича кузатув – Сирдарё )

(С-5707 нави Тошкент, Навоий ва Хоразм вилоятларида 1500 га дан зиё шўрланган тупроқларда кўпайтириб келинмоқда)

София Сафаевна илмий фаолияти давомида 90 дан ортиқ илмий мақолаларга муаллифлик қилган ҳамда 1та (Турон навига) патент соҳибаси, ҳозирги вақтда Гулистон нави 1000 га майдонда Сирдарё вилоятида, С-5707 нави эса Тошкент, Навоий ва Хоразм вилоятларида 1500 га дан зиё шўрланган тупроқларда кўпайтириб келинмоқда.

Бундан ташқари жамоатчилик фаолиятида бир неча йиллар институтда касаба уюшмаси, Салар шахарчаси советида 2 маротаба депутат бўлиб ишлаб Республика Юқори Кенгаши томонидан муносиб тақдирланган.

Педогогик фаолияти бўйича Тошкент давлат аграр университетининг талабаларига маърузалари билан қатнашиб, 12 яқин талабаларнинг диплом ишига раҳбарлик қилган. Унинг бошчилигида ғўза генетикаси ва селекцияси бўйича 3 та номзодлик диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинган. Ўрта мактабда 3 йил давомида биология ва кимё фанларидан ўқувчиларга сабоқ берган.

София Сафаевнанинг умумий меҳнат стажи 58 йилни ташкил этади. София Сафаевна 1959-2017 йиллар давомида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг кичик илмий ходими, илмий ходими ва катта илмий ходими лавозимларида ишлаб келади. Мазкур (эгаллаб турган лавозим) лавозимда 1975 йилдан буён ишлаб келмоқда. Илмий фаолиятини талабалик йилларидаёқ институтнинг ғўза интродукцияси, генетикаси ва селекцияси лабораториясидан бошлаган ва ҳозирда қурғоқчилик (сув танқислиги) ва шўрга бардошли ғўза навлари селекцияси лабораториясида катта илмий ходим лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Leave a Reply