Skip to main content
Янгиликлар

Илк ҳосил нишонаси

By 05.08.2020No Comments

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба станциясида яратилган ўрта толали СП-2602 ғўза навида дастлабки кўсаклар очилди. Шу йилнинг 22 апрелида экилган ушбу нав ўсимлиги қабул қилган самарали ҳарорат йиғиндиси 1783,1⁰С га тенг бўлди. Ўсимликларда дастлабки ғунчалар 4 барг бандида пайдо бўлди.

Шу кеча кундузгача 5 марта ғўза қатор орасига ишлов ўтказилган, ғўза ўсимлиги гектарига 550 кг азотли, 250 кг фосфорли ва 100 кг калийли ўғитлар билан озиқлантирилиб, икки марта суғорилган, икки марта биостимулятор билан суспензияланган, шира ва трипсларга қарши Далате кимёвий препарати билан ишланган, ТУР препарати билан бир марта ишланган, кўсак қуртига қарши 4 марта трихограмма, бракон ва олтинкўз каби биоагентлари тарқатилган.

Leave a Reply