Skip to main content
Янгиликлар

Қашқадарё ИТСга қарашли далаларда парваришланаётган ғўза навларида 31 майдан шоналаш фазаси бошланди.

By 03.06.2020No Comments

Қашқадарё ИТСга қарашли далаларда парваришланаётган ғўза навларида 31 майдан шоналаш фазаси бошланди. 22 апрелда экилган СП-2602 ғўза навида дастлабки шоналар 4-; 5- ва 6-барг бўғзида шакллана бошлади. Шу пайтга қадар ушбу далада 2 марта қатор орасига ишлов, бир марта чуқур ишлов, бир марта сўрувчи ва кемирувчи ҳашаротларга қарши кимёвий ишлов, бир марта олтинкўз ва трихограмма ҳашаротлари тарқатилди. Дастлабки ишлов 30 апрелда ўтказилди. Шу санада далада кузги тунлам тухумлари ва 2-3 ёшли қуртлари борлиги қайд этилди.
Қашқадарё ИТСнинг кичик илмий ҳодими Ж.У.Абдуллаев ва станция агрономи Ш.Аминовлар 31 май куни пудратчи Х.Рўзиев даласида экилган ўрта толали СП-2602 ғўза нави ўсимлигида шакклана бошлаган шоналарни кўздан кечирмоқда.

Leave a Reply