● мамлакатимизнинг селекционер олимлари томонидан янги яратилган ўрта-ингичка толали ғўза навларининг мақбул парваришлаш агротадбирлари тизими, яъни мақбул кўчат қалинлиги, суғориш тартиблари ҳамда минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёр-нисбатларини республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида илмий асосда ишлаб чиқиш ва фермер хўжаликларига тавсиялар бериш;
● ғўза навларини томчилатиб суғориш технологияси асосида самарали парваришлаш агротехнологияларини ишлаб чиқиш ва илмий-амалий тавсиялар бериш;
● ингичка толали ғўза навларидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш;
● уруғлик учун етиштириладиган ғўза навларининг мақбул агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва уруғчилик фермер ва кластерларига тавсиялар бериш;
● ғўза навларининг суғориш муддатларини тезкор усулда аниқлашнинг янги замонавий усулларини ишлаб чиқиш.