Ўсимликлар биохимияси ва физиологияси лабораторияси фаолияти

● Ғўзада гетерозис ҳодисасини намоён бўлишида физиологик жараёнларнинг аҳамиятини ўрганиш;

● Коллекцион ва селекцион-генетик ғўза ва беда манбаларининг мойлилик даражасини ва оқсилини ўрганиш, аниқланган юқори мойли ва оқсилли намуналарни селекция жараёнида қўллаш учун тавсия этиш;

● Ғўза навларининг гетерогенлигини оқсил компонентлари ёрдамида аниқлаш;

● Эмбриокультура ва ҳужайралар селекцияси усулларини ишлаб чиқиш асосида узоқ турларни чатиштириб, ноқулай шароитга чидамли бўлган дурагай ва тизмалар яратиш.

● Ғўзанинг вилт билан касалланган ўсимликларининг физиологиясини ўрганиш;

● Сунъий ва табиий гармсел шароитида районлашган, истиқболли ҳамда янги ғўза навларини баҳолаш, улар ичидан гармселга бардошли ғўза навларини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга ҳамда селекцион-генетик изланишларга тавсия этиш;

● Қишлоқ хўжалиги экинларида ҳосилдорликни ошириш учун экологик хавфсиз полимер нанопрепаратларни қўллаш, (ғўза, буғдой, соя).